Қирғизистонда ўтган йили жиноятчиликка қарши кураш баҳонасида қўлга олинган жиноят олами лидерлари қамоқлардан бўшатила бошланди.
Яқинда Бишкек яқинидаги Тўқмоқ шаҳри жиноят олами лидери, “Болшой” лақабли Азамат Касибеков қамоқдан озод қилинди. У 2011 йилнинг ноябрида ўзгаларнинг мулкини зўравонлик йўли билан тортиб олганликда айбланиб, 7 йилга қамоққа ҳукм қилинган эди.
Қирғизистон парламентининг депутати Дастан Жумабеков жиноят олами лидерининг қамоқдан бўшатилиши юзасидан прокуратурага мурожаат қилинганини билдирди.
- Бизга бу жиноятчи устидан жабрланганлардан бири арз қилиб келди. У ҳам: "Етти йилга кесилган одам қандай қилиб уч ойда қамоқдан чиқарилади”, деб ҳайратда қолган. Парламент бу масалани ўрганиш учун Бош прокуратурага кўрсатма берди, -деди Дастан Жумабеков.
Қирғизистон парламентининг ҳуқуқ-тартибот қўмитаси раиси Тўқтўғул Тумановнинг айтишича, парламентда жиноятчиликка қарши кураш баҳонасида қамоққа олинган жиноий гуруҳларнинг уч юздан ортиқроқ аъзоларидан қирққа яқини озодликка чиқарилгани ҳақида маълумот бор. Депутат айни пайтда бу маълумот текширилаётганини билдирди:
- Биз ҳам жиноят олами лидерлари судлар орқали қамоқдан озодликка чиқарилаяпти деган маълумотга эгамиз. Бу борада манфаатдор томонлар бизга аниқ маълумотларни беришса яхши бўлар эди. Парламент ҳозир ҳар бир факт бўйича текширув олиб боради, -деди Тўқтўғул Туманов.
Бироқ Қирғизистон Олий суди ҳозиргача бу борада аҳолига бирон бир тушунтириш бергани йўқ. Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги эса қамоқдан бўшатилган жиноят лидерлари яна қўлга олинишини билдирмоқда.
- Жиноятчиларни озодликка чиқаришаётган бўлса, биз уларни яна қўлга олиб қамайверамиз. Уларнинг жазо муддатлари нега қисқартирилаётганини ҳам аниқлаштирамиз. Улар ноқонуний бўшатилган бўлса, сўзсиз қамоққа қайтарамиз. Ҳозир жиноят олами лидерлари “қамоқ” деган сўзни эшитса даҳшатга тушадиган бўлиб қолган. Чунки қамоқларда тартиб жуда қаттиқ бўлиб қолган, - деди ички ишлар вазири ўринбосари Мелис Турғанбаев.
Бироқ бир қатор сиёсатчилар жиноят олами лидерларинингг қамоқдан муддатидан олдин бўшатилишини қирғиз ҳукуматининг улар билан тил бириктиргани ҳосиласи деб баҳоламоқда. Бу нуқтаи назардаги сиёсатчиларнинг айтишларича, ҳукумат даставвал халқнинг ишончини қозониш учун жиноятчиликка қарши кураш тадбирини бошлаган. Кейин эса қамоқдаги жиноят олами лидерлари билан келишиб олгач, уларни халқдан яширин тарзда қамоқдан чиқармоқда.
Ўтган йили Қирғизистон ҳукумати уюшган жиноий гуруҳларга қарши аёвсиз уруш эълон қилган эди. Бунинг оқибатида жиноий гуруҳларнинг бир неча юз аъзолари, жумладан, жиноят олами лидерлари ҳам қамоққа олинган. Бир нечта “Қонундаги ўғри”лар эса Қирғизистондан қочиб кетган эди.