Қўшнилар чегаралари туташадиган нуқта устида иш олиб бормоқда

Алмати, Ашхобод ва Тошкент чегаралари туташадиган нуқтани аниқлаш арафасида

Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон уччала давлат чегаралари туташадиган нуқта юзасидан келишувни имзолашни якунига етказиш устида иш олиб бормоқда.

Бу ҳақда бугун Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Ержан Қазиханов мамлакат праламентида қилган чиқиши чоғида билдирди, деб хабар қилди ВNews.kz.

Қазиховга кўра, Қозоғистоннинг қуруқликдаги чегаралари делимитацияланиб бўлган. Эндиликда чегараларни демаркациялаш, яъни чегара устунлари ўрнатиш ишлари кетмоқда.

Демаркация жараёни, Қазихановнинг айтишича, Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида ҳам олиб борилмоқда.