Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ержан Қазиханов “Борат” фильми муаллифларига Қозоғистонга саёҳларни жалб этишга қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди, деб хабар қилди Тенгриньюс.кз сайти.
Бу ҳақда вазир мамлакат праламентида қилган чиқиши чоғида билдирган.
Вазирга кўра, “Борат” фильми намойиши бошланганидан буён дунё бўйлаб Қозоғистон визасини олганлар сони 10 мартага ортган.
Нью-Йоркдаги саёҳат агентликларидан бири эса, Қозоғистонга саёҳат уюштириш мақсадида махсус “Борат-тур” очган.
“Борат” фильми ўз вақтида қозоқ жамоатчилигининг норозилигига сабаб бўлган эди.
Ташқи ишлар вазири фикрича, фильмга “файласуфона” ёндошиш лозим.
Президент Назарбоев эса, “Борат” фильмини бир ҳазил сифатида қабул қилиш керак, деган эди.
“Борат. Қозоғистоннинг шавкатли халқи фаровонлиги йўлида Американинг маданий тадқиқотлари” фильми 2006 йили экранларга чиққан эди.
Унда британиялик комик Саша Барон Коэн ижросидаги Борат Сағдиев исмли тўқима қозоқ журналистининг саргузаштлари тўғрисида ҳикоя қилинади.