Ўзбекистон матбуот эркинлиги бўйича энг охирги ўринлардан бирида қолмоқда. Freedom House – Озодлик уйи ташкилотининг “Матбуот эркинлиги” бўйича 2012 йилги ҳисоботига илова қилинган рўйхатдаги 197 малакат орасида Ўзбекистон яна 195 ўринни эгаллади. Freedom House ташкилотига кўра, кейинги бир йил давомида дунёда олти кишидан биригина эркин матбуотдан баҳраманд бўлган ва бу кейинги ўн беш йил ичида энг ёмон кўрсаткичдир.
“Матбуот эркинлиги”га оид навбатдаги ҳисоботда Freedom House 197 мамлакатдаги ҳуқуқий, сиёсий ва иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб, босма, электрон ва интернет матбуоти аҳволига баҳо берди.
Тадқиқотдан келиб чиққан хулосага кўра, дунё аҳолисининг 14,5 фоизигина эркин матбуот муҳитида яшайди, бу эса ташкилот мазкур соҳани ўргана бошлаган 1996 йилдан бери кузатилган энг ёмон кўрсаткичдир.
Тадқиқот муаллифлари фикрича, Ўзбекистонда матбуот мутлақо эркин эмас ва рейтинг остидаги бу мамлакатдан кейин Туркманистон ва Шимолий Кореягина қўйилган.
Бунда, Беларус, Эритрея, Экваториал Гвинея, Эфиопия ва Бирма каби мамлакатларда ҳам матбуот эркинлиги бўғилгани қайд этилган бўлса-да, бу мамлакатларнинг кўрсаткичлари Ўзбекистондан кўра яхшироқ экани айтилган.
Рўйхат остидан ўрин олган мамлакатлар, жумладан Ўзбекистонда, дейилади ҳисоботда, “матбуот эркинлиги мутлақо бўғилган, маҳаллий матбуот режим сўзчисига айланган, фуқароларнинг холис ахборот олиш имкони чекланган ёки ундан маҳрум қилинган, ўзгача фикрлаш эса қамоқ, қийноқ ва репрессиянинг бошқа кўринишлари билан жазоланади”.
Freedom House ташкилотининг вице-президенти Кристофер Уокер, Озодлик билан суҳбатда, Ўзбекистондаги сўнгги мустақил нашр саналган “Зеркало XXI” газетасининг ўтган йили молиявий қонунбузарликлар важидан ёпилганини мамлакатдаги аянчли вазиятга мисол қилиб келтиради.
Кристофер Уокер газетанинг ёпилиши ортида режим қўли борлигига шубҳа қилмайди.
“Ўзбекистон ичида мустақил газета нашр қилиш ва уни тарқатиш мутлақо имконсиздир. Шунинг учун ҳукуматнинг информацион маконни тозалашга киришгани мамлакат ривожига ҳисса қўшмайди ва ўзбеклар бошдан кечираётган репрессия миқёсидан дарак беради”, дейди Freedom House вакили.
Ҳисоботда ўтган йили Яқин Шарқ ва Шимолия Африкада рўй берган "араб баҳори" ҳодисаси бу минтақадаги вазиятга таъсир қилгани айтилади.
Кристофер Уокерн ўтган бир йил давомида матбуот эркинлиги бўйича Ливия ва Тунисда “жиддий силжишлар” кузатилгани, Мисрда ҳам маълум ўзгаришлар рўй берганини қайд этди.
“Шу билан бирга, Яқин Шарқ минтақасида матбуот муҳити шундоқ ҳам аянчли бўлган қатор мамлакатларда вазият янада ёмонлашди. Буларга Эрон, Сурия ва Баҳрайнлар киради”, дея қўшимча қилади Кристофер Уокер.
Собиқ иттифоқ республикаларида ҳам матбуот эркинилигига оид муаммолар долзарб бўлиб қолгани қайд этилади яна ҳисоботда. Арманистон, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон каби давлатлар “матбуот эркин бўлмаган”лар оифасига киритилди. Украинагина “матбуот қисман эркин” бўлган мамлакатлар сирасидан орин олди.
Матбуот эркинлиги рейтингининг биринчи бешлигидан Финляндия, Норвегия, Швеция, Белгия ва Дания ўрин олган.
Қўшма Штатлар матбуот эркинлиги бўйича 22 ўрин, Буюк Британия эса 31 ўринни эгаллаган.