АҚШнинг Террорчиликка қарши кураш бўйича ҳарбий маркази ўтган йили Покистонда Усама бин Ладин қароргоҳи штурм қилинган пайтда мусодара этилган ҳужжатлардан бир қисмини эълон қилди.
Жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинган 17 ҳужжатда ўтган йилнинг май ойида ўлдирилган Усама бин Ладин Ал-Қоида ичидаги муаммолардан ҳамда бу ташкилотга нисбатан мусулмонлар орасида ишонч камайганидан баҳс этади.
Ёзувлар унинг америкаликларни ўлдириш ғоясига содиқ қолганидан ҳамда АҚШ раҳбарларини йўқ қилиш бўйича режалар тузиб юрганидан далолат беради.
Ҳужжатлардан Усама бин Ладин АҚШ президенти Барак Обаманинг самолётига ҳужум уюштириш режасини тузиб юргани маълум бўлади.
Бундан ташқари, Ал-Қоиданинг собиқ раҳбари ўз ёзувларида “ишончга сазовор покистонлик биродарлар” ҳақида эслатади, бироқ унинг қароргоҳи қаердалигидан хабардор бўлган ва Аббатободда яширинишига кўмаклашган покистонликлар исмини келтирмайди.