Вазирлар Маҳкамаси 2012-13 йиллар оралиғида республика шаҳар ва туман марказларида кўп қаватли уйларни таъмирлаш ва қуриш ҳақида қарор чиқарди.
Шу йил 30 апрелда "Мустаҳкам оила" йили муносабати билан қабул қилинган қарорда 2012-2013 йилларда республика бўйлаб кўпқаватли турар-жой биноларини таъмирлаш билан бирга янги биноларни қуриш ҳам кўзда тутилган.
Бундан ташқари, ёш оилаларни қувватлаш мақсадида уларга имтиёзли кредитлар бериш, "Меҳрибонлик уйлари"да тарбияланган ёшлар қураётган оилаларни уй билан таъминлаш ва уларга хайрия асосида уй жиҳозларини бериш чора-тадбирлари ҳам белгиланган.
Шунингдек, айни пайтда бўш ётган ва қурилиши битказилмаган кўп қаватли уйларни реконструкция қилиш ва яшашга яроқли аҳволга келтириш ҳам белгиланган.
Маълумки, собиқ совет даврида Ўзбекистон саноати гуриллаб ривожлангани учун ҳаёт қайнаган, бироқ ҳозирга келиб бўшаб қолган ёки турар-жой бинолари ўта абгор ҳолатга келган бўлса-да, аҳоли ҳануз истиқомат қилаётган шаҳарлари бор.
Бундай шаҳарлар ёки шаҳарчалар республиканинг деярли барча вилоятларида кўзга ташланади. Айниқса, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида бўш ётган кўп қаватли биноларни кўзга ташланади ва бу шаҳар шу кунларга келиб аҳоли орасида "ўлик шаҳар" номини ҳам олган.
"Мустаҳкам оила" йили муносабати билан қабул қилинган ҳукумат қарорида мана шундай шаҳарлардаги уйларни реконструкция қилиш орқали яшашга яроқли аҳволга келтириш режаси тилга олинган.
Айни пайтда, Ўзбекистондаги катта-кичик шаҳарлар аҳолисини ҳозирда ўйлантириб турган яна бир жиддий масала - қурилганига бир неча ўн йиллар бўлган ва капитал таъмирга ўта муҳтожлигидан тўрт девору, томи қолган бўлса-да, аҳоли эплаб-сеплаб кун кўраётган кўп қаватли уйлар тақдиридир.
Озодликка бу борада тингловчилардан бўлган қатор мурожаатларда бундай турар-жой биноларининг, асосан, санузеллари, канализация тармоқлари, томи яроқсиз ҳолатга келгани тилга олинади.
Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш ширкатлари олиб бораётган таъмирлар эса йиллар давомида абгори чиққан кўп қаватли уйлардаги носозликни тугата олмаётгани айтилади.
Озодлик мухбири ҳукуматнинг янги қарорида аҳолининг асосий қисмини ўйлантириб турган мана шу муаммони қандай ҳал этиш кўзланган, деган савол билан, жумладан, Тошкент шаҳрининг қарор ижросига масъул қилинган ҳокимиятлари, Коммунал тиклаш, таъмирлаш ва авария хизматлари мутасаддиларига мурожаат қилди.
Тошкент шаҳрининг эски кўп қаватли уйлари нисбатан кўпроқ бўлган Чилонзор, Юнусобод туманларидаги мутасадди ташкилотлардан олинган маълумотга кўра, ҳозир янги қарор бўйича маҳаллий ҳокимликлар навбатдаги дастурни ишлаб чиқишга ҳозирлик кўрмоқда.
- "Мустаҳкам оила" йили муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 30 апрел кунидаги қарори бўйича бизга топшириқ келган ва шу қарор бўйича лойиҳа киритилсин, деган. Шаҳар ҳокимлигидан ҳам бу борада ўз ички қарори келгандан кейин бизда ҳам туманнинг спецификасидан келиб чиқиб, туман қарори чиқарилади ва шу билан иш бошланади,- деди Чилонзор тумани ҳокимлигининг ўзини таништирмаган ходими.
Унинг сўзларига кўра, янги қарор асосидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун май ойининг охирига қадар муддат белгиланган.
Кейин ана шу лойиҳалар асосида ҳар бир тумандаги Коммунал тиклаш, таъмирлаш ва авария хизматлари таъмир ишларини бошлаши айтилмоқда.
Тошкент шаҳридаги туман ҳокимиятлари мутасаддиларидан олинган маълумотга кўра, аслида ҳар бир туманда енгил таъмир ёки капитал таъмирга муҳтож бўлган кўпқаватли турар-жой биноларига оид маълумотлар базаси мавжуд.
Яъни, ҳар йили махсус комиссия турар-жой биноларининг ҳолатини ўрганиб чиқади.
- Мисол учун, баъзи уйларнинг капитал, яна бир хилини енгил косметик таъмирлаш керак. Баъзиларининг томини қайта ёпиш керак. Ҳозир шаҳар ҳокимлиги ўз режасини ишлаб чиқса, у тасдиқланса, шунга қараб қараб иш қиламиз, - дейди ҳокимлик мутасаддиси.
Расмий маълумотларга кўра, шу вақтгача ҳам аҳволи оғир уйлар қайсидир даражада таъмирланиб келган ва бунинг учун маблағнинг қарийб 70 фоизи, одатан, ҳомий ташкилотлар, банклардан олинган. Қолган қисми эса аҳолидан коммунал тўлов ҳисобига тушган маблағ билан қопланмоқда.
Аммо, аҳволи ўта оғир ҳолга келган ва эскириб кетган кўпқаватли бинолар таъмири жуда оғирлиги ва бундай бинолар тақдирини ҳал қилиш ҳануз ўта жиддий муаммолигича қолаётганини мутасаддилар ҳам тан олмоқда.
Тошкент шаҳридаги Коммунал тиклаш, таъмирлаш ва авария хизматлари ходимлари бунақа уйларга оид маълумотлар базаси ҳам мавжудлигини айтмоқда.
Яъни, ҳар бир туманда авария ҳолатига тушиб қолган уйлар сони аҳоли мурожаатлари ва йил давомида олиб бориладиган текширувлар натижасида қайд этилган ва бунақа уйлар тақдири хусусида шу вақтгача аниқ қарор бўлмагани айтилмоқда.
"Мустҳакам оила" йили муносабати билан 30 апрел куни қабул қилинган қарор ижроси доирасида эса бундай авария ҳолатидаги кўп қаватли уйлар масаласи қанчалик қамраб олинади ва бундай уйларда яшаётган аҳоли тақдири қандай ҳал қилинади - ҳозирча бу номаълум қолмоқда.
Тошкент шаҳридаги қатор мутасадди ташкилот расмийлари гарчи бу масала яқин йиллар ичида ҳал этилиши жуда мушкуллигини тан олсаларда, шу йил май ойи охирига қадар барча шаҳар, вилоят ва туман ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқиладиган лойиҳаларда бу масала ҳам инобатга олиниши кутилаётганини айтмоқда.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди