Ўзбекистон раҳбари Франсуа Олландга табрик йўллади

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Франсуа Олланднинг Франция президентлигига сайлангани муносабати билан 8 май куни унга табрик йўллади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида маълум қилинган.

Якшанба куни Францияда ўтказилган сайловда мамлакатнинг амалдаги президенти Николя Саркози сайловчиларнинг 48 фоиз овозини қозонди.

Франсуа Олландни эса сайловчиларнинг 52 фоизи қўллаб-қувватлади.