Ямандаги ҳудкуш ҳужумида 90 киши ўлди

Яман пойтахти Санаа шаҳрида ҳудкуш шахс томонидан амалга оширилган ҳужум оқибатида 90 дан зиёд одам ҳалок бўлди, уч киши жароҳатланди.

Теракт президент саройи яқинида содир бўлган. Ҳудкуш шахс ҳарбийлар сешанба куни нишонланадиган Миллий бирлик кунига тайёргарлик кўраётган жойда ўзини портлатган.

Воқеа жойида Яман Мудофаа вазири ва Бош штаб раҳбари бўлган. Иккала расмий ҳам талофат кўрмагани айтилди.

Ҳудкуш ҳарбийлар кийимида бўлган. Расмийлар теракт Ал-Қоида террор гуруҳи томонидан уюштирилганини тахмин қилмоқда.