Бокуда 2020 йилда Олимпиада ўтказилмайди

Халқаро Олимпия қўмитаси Озарбайжон пойтахти Боку ва Қатар пойтахти Доҳани 2020 йилда Олимпиада ўтказилишига даъвогарлик қилаётган шаҳарлар рўйхатидан чиқарди.

32- Олимпия ўйинларига даъвогарлик қилаётган шаҳарлар рўхатида Истамбул, Токио ва Мадрид қолдирилди. Бу шаҳарлардан қай бирида 2020 йил Олимпиадаси ўтказилиши 2013 йилнинг сентябрида маълум бўлади.

2012 йил Олимпиадаси жорий йил ёзида Лондонда ўтказилади. 2016 йилда эса навбатдаги ўйинларга Рио де Жанейро мезбонлик қилади.