Москвада 84 ёшли кампирни зўрлаган ўзбек йигити ушланди

Москва вилоятининг шарқида 24 ёшли ўзбекистонлик меҳнат муҳожири 84 ёшли маҳаллий аёлни зўрлашда айбланиб, ҳибсга олинди.

"БалтИнфо" агентлиги хабарига кўра, ўтган жума куни Шелковск тумани фуқароси 84 ёшли аёл полицияга мурожаат қилиб, ярим тунда соат 3:00 да номаълум кимса деразани бузиб, уйига киргани ва уни зўрлаганидан шикоят қилган.

Полиция аёлнинг кўрсатмалари асосида қурилишлардан бирида ишлаётган 24 ёшли Ўзбекистон фуқаросини ушлаган.

84 ёшли аёл ушланган ўзбек йигити уни зўрлаган одам эканлигини айтган.