АҚШ Давлат департаменти навбатдаги ҳисоботини ёйинлади

АҚШ Давлат департаменти дунёдаги инсон ҳуқуқларига оид навбатдаги йиллик ҳисоботини эълон қилди.

Ҳужжатда асосий эътибор 2011 йилда “Араб баҳори”ни бошидан кечирган Яқин Шарқ ва Африка давлатларига қаратилган. Ҳисоботда айтилишича, мазкур мамлакатларда авторитар режимларнинг ағдарилиши инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш имкониятини яратди, лекин ҳозирча бу мамлакатларда беқарорлик кузатилмоқда.

АҚШ давлат департамети ҳисоботида Ўзбекистон, Эрон, Туркманистон ва Белорус инсон ҳуқуқлари қўпол тарзда бузилаётган мамлакатлар сифатида тилга олинган.