Яманда "Ал-Қоида" жангарилари ўлдирилди

Яман жанубида пайшанба куни ҳукумат кучлари ўтказган ҳарбий амалиёт натижасида “Ал-Қоида”нинг 35 жангариси ўлдирилди.

Ҳарбий амалиёт мамлакат пойтахти Санада душанба куни содир этилган террорчилик ҳаракатидан сўнг уюштирилди. Бу портлаш оқибатида ҳарбий парад машқини ўтаётган 96 ҳарбий ҳалок бўлган эди.

Мазкур портлаш учун масъулиятни “Ал-Қоида” ўз зиммасига олган.