25 май куни Ўзбекистон мактабларида ўқиш расман тугади¸ аксар ўқувчилар ëзги таътилни¸ битирувчилар эса имтиҳонлар даврини бошладилар.
25 май куни Ўзбекистон мактабларида сўнгги қўнғироқ жаранглади.
Ўзбекистон республикаси Халқ таълими вазирлигига кўра¸ бу йил республика бўйлаб 9-синфни тугатган ўқувчилар сони 560 минг нафардан ортиқ. 25 май куни Тошкент кўчалари ўзгача манзара касб этди.
Мактаблардаги сўнгги қўнғироқ тадбирларидан сўнг, минглаб битирувчилар кўчалар, истироҳат боғлари ва кўнгилочар масканларга чиқдилар.
- Эҳе-ҳе-ҳе.... Ҳамма ёқни битирувчилар босиб кетган. Чор атрофда байрам шукуҳи давом этмоқда. Йигит-қизлар оппоқ кўйлакларда, олдиларига қизил ленталар тақиб олишган. Ҳамма битирувчилар паркда. Аквапаркда, диснейпаркда ҳам одам тўлиб ётибди.. Ҳаво ҳам зўр. Сал булут ва қуёш, 29-30 даража иссиқ. Мазза қилишяпти, дейди 25 май кунги шаҳар руҳини тасвирлаган Наримон.
Тошкентдаги 247-мактабнинг ўзини таништирмаган ўқитувчиси ҳам сўнгги қўнғироқ тадбири яхши ўтганлигини айтар экан, тадбирдан сўнг ҳеч қандай хайрлашув кечалари уюштирилмаганлигини таъкидлади:
- Сўнгги қўнғироқдан сўнг мактабда концерт бўлди. Битирувчилар ўйнашди, табрик сўзлари янгради. Яхши ўқиганларга фахрномалар берилди, дейди мактаб ўқитувчиси.