АҚШ учқичи Ал-Қоида етакчисини нишонга олди

Ал-Қоида раҳбарининг юқори лавозимли ёрдамчиси Абу Яҳё Ал-Либи.

АҚШнинг пилотсиз учқичи Ал-Қоиданинг етакчиларидан бирини нишонга олди.

АҚШ ва Покистон ҳукуматидаги манбалар Покистоннинг Шимолий Вазиристон вилоятида 4 июн куни тонгда амалга оширилган ҳужумда асосий нишон Абу Яҳё Ал-Либий бўлганини билдирди.

Бироқ ҳужумга учраганлар орасида Ал-Либий бўлганми, йўқми аниқ эмас.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Ливия фуқароси Ал-Либий Ал-Қоида раҳбари Айман Аз-Завоҳирийнинг юқори лавозимли ёрдамчиси ҳисобаланди.

Абу Яҳё Ал-Либий Афғонистондаги АҚШ назоратида бўлган қамоқдан қочганидан кейин унга қарши уюштирирлган ҳужумлардан омон чиққан.

Қўшма Штатлар Ал-Либийнинг боши учун бир миллион доллар мукофот пули берилишини эълон қилган.

Хабарларга кўра, АҚШ учқичлари Покистон ҳудудида шанбадан душанбага қадар амалга оширган учта ҳужумда қарийб 30 одам ўлган.