Тошкент раҳбарияти Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 7-14 июн кунлари Тожикистонда ўтадиган “Тинчлик миссияси – 2012” деб номланган аксил-террор машқларига ўз ҳарбий бўлинмаларини юборишга розилик бермади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Фаридун Маҳмадалиев сешанба куни журналистларга маълум қилди¸ деб ëзди Фарғона.ру ахборот агнетлиги.
Айтилишича¸ ШҲТга аъзо бошқа давлат ҳарбийлари қатнашадиган мазкур машғулотларга 2000 дан ошиқ аскар ва офицер жалб қилинади ва машқларда ҳаво кучлари¸ оғир бронитехника ва артиллария қисмлари иштирок этади.
ШҲТ машғулотлари Тожикистон шимолидаги Сўғд вилоятининг Чоруқдайрон полигонида ўтказилади. Мазкур машқлар давомида ШҲТ ҳарбийлари тоғли ҳудудларда қўшма аксил-террор амалиëтлари ўтказишга тайëрланадилар.
Машқларни уларда қатнашадиган беш давлат ҳарбий бошлиқлари¸ шунингдек ШҲТда кузатувчи мақомига эга давлат расмийлари ҳамда Тожикистонда рўйхатдан ўтган хориж дипломатлари кузатадилар.