Қозоғистонда ҳуқуқ фаолининг ўлиги топилди

Қозоғистон марказидаги Шахтинск шаҳрида йиллардан бери кончилар ҳақларини ҳимоя қилиш билан шуғулланиб келган Тоҳир Муҳамеджонов ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

51 яшар ҳуқуқ фаоли ўлими сабаблари ҳозирча очиқланмади.

Хабарларга кўра¸ Муҳамеджонов жасадида зўравонлик излари топилмаган.

Марҳум ҳуқуқ фаолининг ҳамкасбларига кўра¸ ўлимидан аввал Муҳамеджонов телефон орқали бир неча бор таҳдидлик огоҳлантирув олган¸ ўтган йили унинг гаражи ва машинаси портлатилган¸ кончилар ҳақларининг бузилгани ҳужжатлаштирилган тадқиқотлари ëзилган қоғозлар ўғирлаб кетилган.

Ўлимидан аввал Муҳамеджонов Жанаўзендаги нефтчилар ҳақларини ҳимоя қилиш билан шуғулланаëтган бўлган.

Ўтган йил декабрида ҳукумат кучлари зўравонлиги оқибатида Жанаўзенда норозилик намойишига чиққан нефтчилардан 16 нафари ўлдирилган эди.