Белгия пойтахти Брюсселда радикал исломчи сифатида гумон қилинаётган шахс томонидан икки полициячи пичоқланган. Полициячилар енгил жароҳат олишган ва уларнинг ҳаётлари хавф остида эмас.
Ҳужум қилган шахснинг олдидан Shariah4Belgium исломий гуруҳининг варақалари топилган. Мазкур гуруҳ лидери Фуад Билқосим “youtube”да ғайридинларга ҳужум қилиш чақириғини жойлаштирганидан сўнг пайшанба куни қўлга олинган эди.
Бу видеочақириқ Брюсселда полициячиларнинг ҳижобни ечиш кўрсатмасига бўйсунмаган мусулимон аёлнинг ҳибс қилиниши ортидан янгради. Аёл ҳибс қилингач мусулмон ёшлари ва полиция ўртасида тўқнашувлар содир этилганди.
Белгия ва Францияда жамоат жойларида ҳижобда юриш тақиқланган.