Франция ҳарбийларини Афғонистондан олиб чиқади

Франция президенти Франсуа Олланд француз ҳарбийларининг Афғонистондан олиб чиқиш жараёни июл ойида бошланиб, шу шу йил охирида якунланишини билдирди.

Айни пайтда Афғонистонда уч мингдан ортиқ франциялик ҳарбий бор. Аксилтеррор уруши бошланган 2001 йилдан бери Афғонистонда Франциянинг 87 ҳарбийси ҳалок бўлган.

Афғонистондан НАТО ҳарбийларининг олиб чиқиб кетилиши жараёни 2014 йилда якунланиши режаланган.