Тожикистон парламенти депутатлари тожик тилини мукаммал билиши шарт. Чоршанба куни мамлакатнинг сайлов тўғрисидаги қонунларига киритилган янги қўшимчалар бу талабга қонун туси берди.
Мажлиси Олий тарафидан тасдиқланган қонун қўшимчаларига кўра, энди тожик тилини мукаммал билмаганлар парламент депутатлигига номзод бўла олмайди.
Парламентчиларнинг соф тожик тилида гапира олмаслиги, ўз шеваларида чиқиш қилишлари Тожикистон оммавий ахборот воситалари ва Давлат Тил Қўмитаси тарафидан танқид қилиниб келинаëтган эди.
2009 йилда қабул қилинган қонунга кўра, Тожикистон давлат ходимлари давлат тилини мукаммал билиши шарт.