Япония Бош вазири ядро реакторларини ишга туширишга буйруқ берди

Япония Бош вазири Йошико Нода Фукусима атом электр станциясидаги иккита ядровий реакторни ишга туширишга буйруқ берди.

Бу 2011 йил март ойида рўй берган цунами пайтида жиддий шикастланган Фукусима станциясидаги атом реакторларининг илк бор ишга туширилишидир.

Фукусимада содир бўлган авариядан сўнг Япониядаги 50 реакторнинг ҳаммаси тўхтатилган эди.

Ёз фаслида электрга эҳтиёж кўпайиши боис Япония Бош вазири Киото шаҳри яқинидаги атом станциясининг учинчи ва тўртинчи реакторларини ишга тушириш ҳақида буйруқ берган.