Америка ва бошқа давлатлардаги ўнлаб ташкилотлар АҚШ Давлат департаментининг Дунё мамлакатларида одам савдосига оид йиллик ҳисоботида Ўзбекистонда болалар мажубрий меҳнати муаммосини тилга олмаганини қоралади.
АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтонга йўлланган очиқ мактубда АҚШ ҳукумати бу билан Ўзбекистон расмийларига нотўғри мужда юбориши айтилади.
Давлат департаменти 19 июн куни эълон қилган ҳисоботда дунё мамлакатларида одам савдоси ҳақида гап боради. Лекин, очиқ мактуб муаллифлари фикрича, АҚШ қонунчилигига кўра, мажбурий меҳнат ҳам одам савдосининг бир туридир ва Ўзбекистонда пахта етиштиришда миллионлаб катталар ва болалар мажбурлаб ишлатилаётгани муаммоси ҳисоботда тегишли тарзда қайд этилиши лозим.
Америка либос ва пойафзал ишлаб чиқарувчилари уюшмасидан тортиб Ҳюман Райтс Уотч каби инсон ҳуқуқлари ташкилотларидан иборат гуруҳ давлат котиби Ҳиллари Клинтонни бу муаммони баратарф қилиш тўғрисидаги халқаро чақирувларни бепсианд қолдириб келаётган Ўзбекистон ҳукуматига босим ўтказишга чақирди.
Ўзбекистонда болалар мажбурий меҳнати кўп йиллардан бери давом этиб келаётган муаммодир. Жаҳоннинг 60 дан ортиқ етакчи кийим-кечак ширкати болалар меҳнати эвазига етиштирилган ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган.