Мисрнинг янги сайланган президенти Муҳаммад Мурсий номига хорижий ўлкалардан табрикномалар кела бошлади.
Хусусан, Мурсийни ғалаба билан табриклаган Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Уильям Ҳейг унинг президентликка сайланишини “тарихий ҳодиса” дея баҳолади ҳамда янги президентни Миср жамиятини бирлаштириш устида ишлаш ва инсон ҳақларига риоя қилишга чақирди.
Исроил расмийлари ҳам Мисрдаги демократик жараёнларни олқишлаб, сайлов натижаларини ҳурмат қилишларини билдирмоқдалар. Бош вазир Нетаняҳу девонхонаси тарқатган изоҳотда Исроил икки давлат ўртасидаги тинчлик шартномаси асосида Миср расмийлари билан ҳамкорлик давом эттирилишига умид қилаётгани айтилган.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Миср аҳлини исломий номзод ғалабаси билан табриклаган ва мамлакатда “исломий уйғониш” бошланажагига умид билдирган.