Ўзбекистон алоқа инспекцияси Россиянинг МТС мобил ширкати шўъба кўрхонаси бўлган Уздунробитага расмий хат йўллаб, фаолият лицензиясидан маҳрум қилиш эҳтимолидан огоҳлантирди.
РИА Новости агентлигига кўра, Ўзбекистон алоқа инспекцияси бунга ускуналарнинг ноқонуний эксплуатацияси ва абонентлар шикоятларини сабаб қилиб кўрсатган.
“Уяли алоқа абонентларидан тушган шикоятлар мониторинги ва анализи Уздунробита томонидан кўрсатилаётган уяли алоқа хизматлари сифати ёмонлашгшани ҳолатлари бўлганини кўрсатди”, дея иқтибос келтирилади Ўзбекистон алоқа инспекцияси эълон қилган баёнотда.
Инспекция хатида камчиликлар бартараф қилинмаса, лицензия бекор қилинишидан огоҳлантирилган.
Ўтган ҳафта МТС ширкатининг Ўзбекистондаги шўъбаси директори Беҳзод Аҳмедовнинг қочиб кетгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Ўзбекистон ҳуқуқ идоралари уни қаллоблик ва пул ювиш амалиëтларида айблаб Interpol орқали халқаро қидирув эълон қилган эди. Лекин жума куни МТС бош директори Владимир Евтушенков бу хабарларни инкор қилгач, Interpol веб сайтида ҳам қидирувга оид хабар олиб ташланди.
“Уздунробита” ширкати 1991 йилда фаолият бошлаган. Кейинчалик Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова назоратига ўтган ширкат 2004 йилда Россиянинг МТС компаниясига сотилган.
“Уздунробита” алоқаси Ўзбекистоннинг 94 фоиз ҳудудини қамраб олиши айтилади ва 10 миллионга яқин абонентга эга.