НАТО Суриядаги вазиятнинг “сиёсий ечими”ни топиш тарафдорлигини яна бир бор такрорлади.
Ташкилот бош котиби Андерс Фог Расмуссен душанба куни қилган чиқишида Суриядаги вазият бутун минтақадаги барқарорликни хавф остига қўйишини, бироқ вазиятни ҳал этиш учун НАТО ҳарбий интервенция чораларини қўлламаслигини айтиб ўтди.
Олдинроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги Суриядаги икки мухолиф гуруҳга жорий ой охирида мамлакатдаги сиёсий ўтиш жараёнини муҳокама қилишини таклиф қилган эди. Бироқ Сурия мухолифати Башар Асаднинг президентликдан кетишини истамаган Россия ҳукуматининг бу таклифини мухолифат кучларини “масхаралаш” дея баҳоламоқда.