FIFA ҳижобда футбол ўйнашга рухсат берди

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) футбол майдонида ҳижобда юришни тақиқлаган қарорини бекор қилди.

Маазкур қарор 2007 йилда қабул қилинган эди. FIFA бу қарор футбол майдонларида хавфсизликни таъминлаш ва диний сабаблар туфайли қабул қилинганини билдирган.

FIFA футбол майдонида ҳижобни тақиқлаш тўғрисидаги қарор энг олий даражадаги тенгсизликка сабаб бўлаётганини тан олиб, уни бекор қилишга қарор қилган.