"Умра-2012" мавсумига тайёргарлик кўрилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон мавсумида “Умра-2012” зиёратига тайёргарлик кўрмоқда.

12news.uz нашри хабарига кўра, зиёратчилар гуруҳларига бошчилик қиладиганлар қисқа муддатли ўқув курсларини тугатган.

Улар Саудия Арабистонида зиёратчилар қандай амалларни бажариши кераклиги ва Саудиядаги тартиб-қоидаларга риоя қилиш билан боғлиқ масалаларни ўрганган.

2012 йил 1 мартдан 21 апрелгача давом этган бахорги "Умра-2012" зиëратига Ўзбекистондан қарийб 4000 киши борган.