Ўзбекистон Дзюдо федерацияси машҳур дзюдочи ва курашчи Абдулла Тангриевнинг Лондон олимпиадасига қатнаша олмаслигини, бунга унинг қонида наша асоратлари топилгани сабаб бўлганини расман тасдиқлади.
Федерация хабарида Тангриев ўз мухлислари ишончини оқлаёлмагани учун улардан узр сўрагани айтилади.
Ўзбекистонлик дзюдочи Лондон Олимпиадаси медалига асосий даъвогарлардан бири деб қаралаётган эди.
Дзюдо бўйича ўтган йили жаҳон чемпионига айланган Тангриев 2008 йили Пекинда ўтказилган Олимпиада ўйинларида кумуш медални қўлга киритган эди. У Осиё чемпионатларида ҳам беш марта ғалаба қозонган.
Абдулла Тангриевнинг икки ҳафта кейин Лондонда бошланадиган Олимпиада ўйинларидагина эмас¸ балки икки йил давомида спорт мусобақаларида қатнашиши ҳам тақиқланган.