Японияда сув тошқинлари давом этмоқда

Япония жанубида ер кўчиши рўй берган оқибатида беш мингдан ортиқ аҳолига электр узатиш тўхтаб қолди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Кюши ороли шимолидаги аҳолига зарур бўлган юкларни етказиш ишларида ҳарбий вертолютлар жалб қилинган.

Япониянинг энг йирик Кюши оролида тўрт кундан бери ёмғир тинмай ёғаётгани натижасида ҳосил бўлган сув тошқинлари оқибатида 20 киши нобуд бўлди.

14 июл куни ҳукумат қарийб 250 минг аҳолини хавфсиз жойларга эвакуация қилиш ҳақида кўрсатма берган эди.