АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Мисрга ташрифи доирасида кеча Қоҳирада Миср Олий ҳарбий кенгаши раҳбари маршал Ҳусайн Тантовий билан учрашди.
Музокара чоғида Клинтон ўтган йил февралида Ҳусни Муборак истеъфо берганидан буён Мисрни бошқариб келган ҳарбийларни мамлакатда яқинда ўтган президентлик сайлови натижаларини ҳурмат қилишга ва бундан буён асосий эътиборни миллий хавфсизликни таъминлаш масаласига қаратишга чақирди.
Шанба куни Ҳиллари Клинтон Муборак даврида тақиқланган “Мусулмон биродарлиги” ҳаракати тамсилчиси бўлмиш президент Муҳаммад Мурсий билан учрашганди. Учрашув чоғида АҚШ Давлат котиби Вашингтон Мисрдаги демократияга ўтиш жараёнини қўллаб-қувватлашини билдирди ҳамда мамлакатда турли сиёсий кучлар ҳамкорлик қилиши зарурлигини қайд этди.
Мисрга ташриф доирасида Клинтон маҳаллий фаоллар ва тадбиркорлар билан ҳам учрашди.