Клинтон: АҚШ Эрон ядровий қурол ясашига йўл қўймайди

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Эрон ядровий қурол яратишининг олдини олиш учун Қўшма Штатлар “бор имкониятни ишга солади” дея баён қилди.

Қуддусда Исроил расмийлари биалн музокаралардан сўнг кейин Клинтон Эрон масаласини ҳамма, жумладан, АҚШ ва Исроил ҳам дипломатик йўл орқали ҳал қилиш тарафдори эканини айтди.

Ғарб давлатлари Эронни яширинча ядровий қурол ясашга уринаётганликда айблаб келади.

Теҳрон ўзининг ядровий дастури фақат тинч мақсадга қаратилганини иддао қилиб келмоқда.