Болливуд юлдузи Ражеш Кханна вафот этди

Бугун ҳинд киносининг ёрқин юлдузларидан бири, таниқли актёр Ражеш Кханна 69 ёшида Мумбайдаги ўз уйида жон берди.

Кханна сўнгги кунларини шифохонада ўтказгани айтилмоқда.

Ражеш Кханна 1966 йилда кино оламига кириб келиб, 2008 йили энг сўнгги марта филмга суратга тушган эди. У умри давомида 170га яқин филмда ўйнаган.

Ўзбек томошабинлари Кханна ижросидаги “Филлар менинг дўстим” ва "Садоқат" филмларини севиб томоша қилган.