Ўзбекистон мухолифатидаги рўйхатга олинмаган Озод деҳқонлар партияси лидери Нигора Ҳидоятова Ўзбекистонни тарк этди. Ҳозирда Бишкекда бўлган мухолифатчи, Озодлик билан суҳбатда, Ўзбекистон мухолифатини бирлашишга чақирди.
Нигора Ҳидоятованинг Озодликка айтишича, сўнгги бир ой мобайнида 15 марта Тошкент шаҳар Миллий Хавфсизлик Хизмати бўлимига сўроққа чақиртирилган. Сўнгги бор гувоҳ сифатида эмас, айбланувчи сифатида чақиртирилгач, Нигора Ҳидоятова мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган.
48 ёшли Нигора Хидоятова шу ҳафта бошида Ўзбекистонни тарк этган эди.
Нигора Ҳидоятова Озодликнинг Бишкекдаги студиясида мухбиримиз Тўлқин Умаралиев билан суҳбатлашди.
48 ёшли Нигора Хидоятова шу ҳафта бошида Ўзбекистонни тарк этган эди.
Нигора Ҳидоятова Озодликнинг Бишкекдаги студиясида мухбиримиз Тўлқин Умаралиев билан суҳбатлашди.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди