Тожикистондаги Роғун ГЭСи қурилишида иштирок этаётган 5000 қурувчи бир йиллик таътилга чиқарилди. Бундай ҳаракат Жаҳон Банкининг талаби билан амалга оширилгани айтилмоқда.
Европа Иттифоқи парламенти вакили Струан Стивенсон сешанба куни Душанбе шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида Роғун ГЭСи қурилишида ишлар тўхтатилгани ва беш минг нафар қурувчи ишсиз қолганини билдирди:
- Биз Жаҳон Банки ўтказаётган экспертизани тезлаштириш қудратига эга эмасмиз. Бироқ қиш фаслида чироқсизликдан келиб чиқаётган мушкулликларни тушунтириб беришга қодирмиз. Очиғини айтганда, Жаҳон Банкининг ҳар бир баҳоси бу иншоот қурилишига таъсир ўтказа олади. Биз экспертиза хулосалари тезроқ эълон қилиниши тарафдоримиз. Зеро ҳозир ишсиз қолган беш минг одам муҳожирликка кетиши ва бу мутахассисларнинг келажакда танқис бўлиши хавотирга сабаб бўлмоқда. Биз учун муҳими иншоотнинг икки агрегати тезроқ иш бошлашида. Ана шунда Роғун ГЭСи дарё қуйидаги давлатларга қанчалик таъсир ўтказади ёки йўқ, баҳо бериш мумкин бўлади, деди Европа Иттифоқи парламенти вакили Струан Стивенсон.
Икки йилдан буён бу қурилишда ишлаётган Эроннинг “Ориёно” ширкати вакили Фарид Фидоийнинг Озодликка айтишича, Роғун ГЭСи лойиҳасида иштирок этаётган ўнлаб маҳаллий ва хорижий ташкилотлар қурилиш ишларини тўхтатган:
- Бизга бутунлай жавоб беришмади, балки бир йиллик таътилга чиқаришди, дейди Фарид Фидоий.
Роғун ГЭСи қурилишида иштирок этаётган ва исми сир қолишини сўраган мутахассиснинг айтишича Жаҳон Банки ва Тожикистон ҳукуматининг ўзаро музокараларидан сўнг, қурилишдаги ишларнинг бутунлай тўхтатилиши ҳақидаги қарорга келинган.
Бу манбанинг айтишича, экспертиза хулосалари чиқмагунча Жаҳон Банки қурилиш ишларини бутунлай тўхтатилишини таклиф қилган. Жаҳон Банки иддаосига кўра, собиқ иттифоқ давридаги эски лойиҳа бўйича бундай йирик иншоотни қуриш мумкин эмас.
Жаҳон Банки Роғун ГЭСи қурилиши экспертизасини 2010 йилда Ўзбекистон ҳукуматининг талаби билан бошлаган эди ва унга оид хулосаларнинг 2013 йил сентябрида берилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати Роғун ГЭСи қурилиши Вахш дарёси қуйида жойлашган мамлакатлар учун сув танқислигини келтириб чиқариши ва сейсмик зонда жойлашган мамлакатда бундай улкан сув омборлари қуриш хавфли эканлигини иддао қилиб, бу лойиҳага қарши чиқиб келади. Бу муаммо эса Тошкент билан Душанбе ўртасидаги мунозараларнинг асосий манбасига айланган.