Ўзбекистон халқига алоҳида ҳурмат рамзи ўлароқ Малайзия ҳукумати Ўзбекистон фуқароларининг Малайзияда 30 кун давомида визасиз бўлишига рухсат берувчи тартибни жорий қилган.
Буни Малайзиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдул Азиз бин Ҳорун айтди.
12news.uz Интернет нашри хабарига кўра, жаноб Ҳорун Малайзия ҳукуматининг ушбу қарорини икки мамлакат халқлари ўртасида туризм соҳасини ривожлантиришга имконият яратиш билан изоҳлаган.
Малайзия элчиси ўз мамлакати ўзбекистонлик ҳамкорлар билан барча соҳалар, хусусан, иқтисодиёт, туризм, маориф соҳаларида ҳам тажриба алмашишга тайёр эканини билдирган.