Покистоннинг Ўракзойида ўндан зиёд жанггари ўлдирилди

Покистон шимолий-ғарбида ҳарбий авиация зарбаси натижасида 10 дан ортиқ жанггари йўқ қилинди. Ҳаво зарбалари Ўракзой ҳудудидаги объектларга қарата берилган.

Ўракзой Покистоннинг Афғонистон билан чегараси яқинида жойлашган етти ярим мухтор ҳудудларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Экстремистик гуруҳларнинг таянч базалари жойлашган бу ерда маҳаллий толиблар ҳамда Ал-Қоидага алоқадор жанггарилар фаол ҳаракатланади.