Европа Иттифоқи ва БМТ Болалар жамғармаси Ўзбекистондаги аёллар ва болаларни соғломлаштириш учун 5,7 миллион евро ажратадиган бўлди.
“Узинформ” ахборот порталининг хабар қилишича, 3,5 йил мобайнида Ўзбекистоннинг барча вилоятларида мазкур икки ташкилотнинг “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш хизматларини такомиллаштириш” дастурининг иккинчи босқичи амалга оширилади.
Дастур учун Европа Комиссияси 4,9 миллион евро, ЮНИСЕФ эса 818 минг евро ажратиши кутилмоқда.
Бу борадаги битимни ўтган ҳафта якунида Ўзбекистон ҳукумати, ЮНИСЕФ ва Европа Иттифоқи вакиллари имзолаган.
Мазкур дастур оналар ва болалар саломатлиги бўйича ҳуқуқий базани қайта кўриб чиқиш ва мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлашни молиялаш ва бошқариш ишини кучайтириш ҳамда техник назорат ва мониторингни қўллаб-қувватлашга қаратилгани айтилмоқда.