Ўшда шифокорлар эътиборсизлиги оқибатида ОИТВ/ОИТСга чалинган 100га яқин бола жорий йилда мактабга бормай қолиши мумкин.
Беш йил аввал боласи ОИТВга чалинган аёлнинг ўғли 7 ёшга тўлди. “Сентябр ойидан мактабга бериб, боламни билимли қиламан” деб орзу қилган онанининг умиди пучга чиқди. Аёлга кўра, оғриқчан эканини билган шаҳар мактабларидан бир нечаси боласини ўқишга қабул қилмаган:
-Аввал боламни “ўрин йўқ”, деб бола боғчага олишмади. Беш ойдан бери мактабларда ҳам “ўрин йўқ” деб боламни олишмаяпти. Мактабга қабул қилмаётганларидан арзланиб Ўш шаҳар ҳокимятига ҳам бордим. Шаҳар ҳокимиятидаги аёл ҳам: “Бошқа соғлом болаларнинг ота-онаси келиб: “Нимага бу бола мени болам билан ўйнайди” дейишади-да, шунинг учун сени болангни мактабга олишмади” деди, - дейди боласи ОИТВга чалингани учун мактабга қабул қилинмаган оналардан бири.
Аёлнинг айтишича, қишлоқдошаларининг турли гап-сўзларидан безиб шаҳарга кўчиб келган. Эрининг ташлаб кетгани бир азоб бўлса, боласига нисбатан одамларнинг гаплари иккинчи азоб бўлаяпти:
-Бундай сўзлар кўп ерларда айтилади. Маршруткада кетаётсам ҳам гап қилаётганларни кўп эшитаман. “ВИЧ юқтириб олган болаларнинг кўпчилиги мактабга боришар экан, юқиб қолмайдими? Ўзимиз уйга ўқитувчи олиб ўқитсакмикин”, деб гап қилишади. Одамлар орасида ҳали ҳам бу касаллик юқумли экан деган тушунча бор, - деди аёл.
Расмий маълумотларга асосан,Ўш шаҳри ва вилоятида ОИТВ/ОИТСга касалига чалинган 300 бола бор. Бу йил уларнинг 100дан ортиғи мактабга боради.
Ўш шаҳар таълим вазирлиги раҳбари Гулайим Машрапова ҳозирча боласи ОИТВ касалига чалинган ота-оналардан боласини мактабга олмагани тўғрисида ариза тушмаганини айтди:
-Бу борада менда маълумот йўқ экан. Агарда шаҳар мактабларига ҳужжат топширган болаларнинг орасида ВИЧга йўлиққанлар бўлса, уларнинг ишлари қонун доирасида кўриб чиқилади, - деди Гулайим Машрапова.
2007 йилда Ўш вилояти Новқат туманидаги касалхонада шифокрларнинг бефарқлиги туфайли болаларга оммавий тарзда ОИТВ/ОИТС касали юққан эди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, 2008 йилда тўққиз нафар тиббиёт ҳодими жиноий жавобгарликка тортилган. Ўтган йили Ўшда фарзандлари ОИТВга чалинган ота-оналар шифокорларнинг ўзларига нисбатан қўпол ва беандиша муносабатда бўлаётганига норозилик билдириб, намойиш ҳам ўтказган эдилар.