Британияда ўзбек кураши бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади

Британиянинг Бормунт шаҳрида 23-28 октябр кунлари Кураш халқаро ассоциациясининг 13-конгресси ва ўсмирлар ҳамда ёшлар ўртасида кураш бўйича 7-жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Мазкур анжуманга тайёргарлик масаласини ўрганиш учун Халқаро кураш ассоциацияси раҳбари Комил Юсупов бошчилигидаги делегация Британияга сафар қилди.

Кураш бўйича жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон элчихонаси билан ҳамкорликда Британияда ўзбек маданияти кунлари ҳам ўтказилади.