Полшада автоҳалокатдан 8 одам ҳалок бўлди

Бугун Полшанинг Лодз шаҳрида поезд ичида 9 йўловчини олиб кетаётган микроавтобусни уриб юборди.

Ҳалокат оқибатида микроавтобус ичида бўлган 8 одам, жумладан ҳайдовчи нобуд бўлди, икки нафари жароҳатланди.

Полша полициясига кўра, ҳодиса пайти поезд ичидаги йўловчиларга шикаст етмаган.

Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.