Ўзбекистонда SMS ва Интернет вақтинча ўчирилади

2012 йил 1 август куни Ўзбекистондаги мобил операторларининг қўшимча (SMS, MMS, WAP ва GPRS) хизматлари 08:30дан 13:30гача ўчирилади.

Овозли қўнғироқлар одатдаги тартибда ишлайди.

Мобил операторларининг қўшимча хизматларга чеклови ҳар йили олий ўқув юртларига тест синовлари ўтказиладиган кунда жорий қилинади.

Ўтган йил Ўзбекистонда тест синовлари 2 август куни ўтказилган эди.

Ucell операторига кўра, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг мобил операторлари қўшимча хизматларига чеклов жорий қилиш ҳақдаги қарори 30 июл куни олинган.