Ўзбекистон фуқароси ўқувчи қизни зўрлаганликда айбланмоқда

Санкт – Петербург шаҳри Киров тумани полицияси 11 ёшли қизни зўрлаганликда гумонланган 36 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қамоққа олди.

Петербург милициясининг хабар беришича, Ўзбекистон фуқароси 27 июл куни Стачка проспектидаги уйлардан бирида 11 ёшли ўқувчи қизни зўрлаганликда айбланмоқда.

Айни пайтда қўлга олинган фуқарога нисбатан жиноят иши очиш масаласи ҳал этилаётгани хабар қилинди.