АҚШдаги аэропортлардан бирида рейслар ушлаб қолинди

Чоршанба куни АҚШнинг Сан-Антонио шаҳри аэропортидан мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. Бунга аэропортга бомба ўрнатилгани ҳақида ҳабар олингани сабаб бўлган.

Аэропорт маъмурияти маҳаллий нашрларда аэропорт ҳудудида учта шубҳали сумка топилгани тўғрисида тарқатилган хабарларни тасдиқлади. Аэропортни текшириш давомида ўндан ортиқ рейслар ушлаб қолинди. Орадан бир неча соат ўтгач аэропорт отатдаги тарзда ишлай бошлаган.