Яманда жангарилар ўғирланган италияликни озод қилди

Яманда жангарилар якшанба куни ўғирлаб кетилган Италия махсус хизмати ходимини озод қилди.

Яман ҳукуматининг пайшанба куни маълум қилишича, италиялик Маариб вилоятидаги қабилалардан бирида ушлаб турилган. Махсус хизмат ходими жабрланмаган.

Яманда ажнабийларни ўғирлаш ҳолати тез- тез содир этилади. Кўплаб давлатлар ўз фуқароларини Яманга саёҳат қилиш хавфли эканидан огоҳлантирган.