Бокс бўйича туркманистонлик рефери Эшонқули Меретниязов ва озарбайжонлик техник Оғажон Абиев Лондонда ўтаётган Ёзги Олимпиада ўйинларидан ҳайдалди.
Чоршанба куни япониялик боксчи Сатоши Шимизуга қарши рингга тушган озарбайжонлик Магомед Абдулҳамидов олти марта йиқилганига қарамай, рефери Меретниязов ўйинни тўхтатмагани учун танқидга учради.
Меретниязов озарбайжонлик боксчи ўзига келиб олиши учун унга етарли вақт берганликда ҳам айбланди.
Ҳакамлар қарори билан озарбайжонлик боксчининг 22-17 ҳисобида ғалаба қозонгани эълон қилингани ҳаммани ҳайратга солди.
Норози бўлган японияликлар апелляция берганидан сўнг ғалаба Шимизу ҳисобига ёзилди.
Озарбайжон расмийси Оғажон Абиев эса ўз мамлакати Олимпия жамоаси аъзолари билан мулоқотда бўлиб шартномани бузгани учун Лондон Олимпиадасидан ҳайдалди.
Чоршанба куни германиялик рефери Франк Шармах бокс бўйича оғир вазндаги эронлик Али Мазаҳерига жанг давомида уч марта огоҳлантириш бериб¸ уни дисквалификация қилгани учун беш кунга олимпиададан четлатилган эди.