Миср расмийлари Ғазо минтақаси билан чегарадаги Рафоҳ назорат пунктини вақтинча ёпиб қўйди.
Якшанба куни бу ерда амалга оширилган ҳужум натижасида ўн олти нафар мисрлик полициячи ва аскар ўлдирилган, яна етти киши яраланган.
“Буюк жиҳод” гуруҳи жанггарилари экани айтилаётган ҳужумчилар сўнгра икки бронетранспортёрни эгаллаб олган ва Исроил ҳудудига ўтиб кетган. У ерда Исроил ҳарбий вертолёти БТРлардан бирини ишдан чиқарган.
Маълумотларга кўра, ҳозирда жанггариларнинг ҳаммаси ўлдирилган.
Исроил хавфсизлик кучлари ходимлари бу ҳужум мамлакат ҳудудида амалга оширилиши мўлжалланган йирик террорчилик хуружи режасининг бир қисмигина бўлганини билдирмоқдалар.