Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши бу йилги закот, фитр садақа ва фидя бўйича қарор қабул қилди.
Қарорга мувофиқ, бу йилги Закот нисоби 9 миллион сўм (3200 АҚШ доллари – таҳр.) қилиб белгиланган.
Маълумки, шариат ҳукмига кўра, 85 грамм (ёки 20 мисқол) олтини бор мусулмон бой киши ҳисобланади ва у молининг қирқдан бирини Оллоҳ йўлида жоиз жойига бериши керак.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши шу кунда 1 грамм олтиннинг ўртача нархи 105 минг 882 сўм (37 АҚШ долларидан кўпроқ – таҳр.) эканини ҳисобга олган ҳолда, Закот нисобини 9 миллион сўм қилиб белгилаш ва ундан 225 минг сўм (тақрибан 80 АҚШ доллари – таҳр.) закот чиқариш қарорига келган.
Моли 9 миллион сўмдан кўп бўлган кишилар ҳам шу пропорциядан келиб чиққан ҳолда Закотни адо қилишлари лозим бўлади.
Жон бошига бериладиган Фитр садақаси миқдорини эса Уламолар Кенгаши бу йил 2 минг сўм (тақрибан 70 цент – таҳр.) қилиб белгилаган.
Маълумотларга кўра, бу йил Ўзбекистоннинг турли шаҳар, вилоят ва туман бозорларида сотилаётган буғдойнинг ўртача нархи 1000 сўмга тўғри келган.
Фитр садақаси ўлароқ 2 килограмм буғдой бериш лозимлиги эътиборга олинса, бу садақа учун нега 2 минг сўм белгилангани маълум бўлади.
Кексалиги, хасталиги, эмизикли боласи борлиги ёки бошқа узрли сабаблар билан Рамазон рўзасини тутолмаган кишилар бериши лозим бўлган Фидя миқдори эса бу йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши томонидан 6000 минг сўм (2 АҚШ долларидан кўпроқ – таҳр.) қилиб белгиланган.
Шариат ҳукмига мувофиқ, Фидя миқдори бир оч одамнинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиши керак.
Маълумотларга кўра, Фидя фақат узрли кишилар томонидан берилиши мумкин, соғлом ва болиғ мусулмоннинг фарз амал бўлган Рамазон рўзасини тутиш ўрнига Фидя беришига шариат рухсат бермайди. Бунда маълум кунларда асосли сабабларга кўра рўза тутолмаган кишилар йилнинг Ҳайит байрамларидан бошқа истаган куни қазо қилган рўзасини тутиб беришлари мумкин бўлади.