Женевада икки ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Ўтган ҳафта охирида Швейцарияда Ўзбекистоннинг икки фуқароси ҳибсга олинди. Ўзбекистон махфий хизматларида ўз манбаларига эга бўлган Узметроном нашри тарқатган бу хабар ҳибсга олинганлардан бирининг рафиқаси номидан Озодликка келган мактубда тасдиқланди. Шохрух Собиров ва Алишер Эргашевларнинг Женевадаги Lombard Odier банки биносида ҳибсга олинишлари сабаби номаълум қолмоқда.
Узметроном нашрининг ёзишича Шохрух Собиров (хабарда унинг исми Фаррух деб келтирилмоқда) ва Алишер Эргашев Coca-Cola-Uzbekistan ширкати ходимлари бўлган. Улар Женевадаги Lombard Odier банкига нима сабабдан боргани ва нима учун ҳибсга оилнгани хабарда очиқланмаган.

Лекин Lombard Odier банки капиталининг катта қисми МДҲ фуқаролари томонидан назорат қилинадиган оффшор ширкатларга доир эканини ҳам ишонч билан ёзади Узметроном. Мазкур банк кейинги пайтларда МДҲ мамлакатларидан бўлган мижозларига оид маълумотларни мутасадди идораларга тақдим эта бошлагани мижозларни асасбийлаштирмоқда, дейилади Узметроном мақоласида.

Lombard Odier банки жамоатчилик билан алоқа қилиш бўлими вакили Франсуа Муттер Озодлик мухбирининг мазкур ҳодисага аниқлик киритиш илтимосини қондирмади.

Жаноб Муттер бу ҳақда ёзма тарзда мурожаат қилишимизни сўради.

Lombard Odier банки Озодликнинг ёзма мурожаатига жавобан юборган расмий баёнотида банк биноси ёки ҳудудида ҳеч ким ҳибсга олинмагани таъкидланади. Айни пайтда баёнот банк биноси олдида бунга ўхшаш ҳодиса бўлганми, йўқми деган савол очиқ қолдирди.

Шунингдек, Lombard Odier банки вакили Шохрух Собиров ва Алишер Эргашев банк мижозлари бўлганми, йўқми деган саволни ҳам жавобсиз қолдириди. "Швейцариянинг банк фаолиятига оид қонунчилигига кўра, банкимизнинг бирор шахс билан алоқаларини на тасдиқлай, на инкор қила оламиз", дейилади баёнотда.

Айни пайитда Озодлик таҳририятига Шохрух Собировнинг турмуш ўртоғи Шоира Собирова номида келган мактубда Шохрух Собировнинг Алишер Эргашевга алоқаси бўлмагани ва у тасодифан Lombard Odier банки биноси олдига келиб қолгани иддао қилинади.

Мактубда айтилишчиа, Шохрух Собиров оиласни боқиш учун Швейцарияга иш излаб борган. Мактубда иддао қилинишича, у Рамазон ойида рўза тутаётган бўлган ва ифторлик учун Женева кўчаларида ҳалол овқат сотадиган жойни қидириб юрган. У тасодифан Lombard Odier банки олдидан ўтиб кетаётган пайтда мазкур банкнинг мижози бўлган Ўзбекистон фуқароси Алишер Эргашев билан бирга қўшиб қамоққа олинган.

Хабар қилинишича, Ўзбекистон фуқаролари бир ой давомида ҳибсда сақланишлари мумкин.

Узметроном нашрига кўра, Lombard Odier банки вице президенти Александр Кочубей МДҲ мамлакатларидан бўлган банк мижозларига оид маълумотлар очиқланишини идора таъсисчилар таркибининг ўзгариши ортидан мижозлар аудитдан ўтказилаётгани билан изоҳлаган.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Женевада икки ўзбекистонлик ҳибсга олинди


YouTubeда тинглаш