Тимошенко: қамоқдаги бир йил
2011 йил май ойида Юлия Тимошенко 2009 йилда Украинанинг Нафтогаз ширкатига Россиянинг Газпром ширкати билан шартнома имзолаш тўғрисида кўрсатма бериб, хизмат салоҳиятини суиистеъмол қилганликда айбдор деб топди. Суд 2011 йил 24 июнда очилди.
Тимошенко 2011 йил 5 август куни қўлга олинишидан олдин оммавий ахборот воситаларига интервю бермоқда.
Тимошенко 2011 йил 10 август куни суд залида.
Тимошнеко тарафдорлари 2011 йил 8 август куни Печерский туман суди биноси олдида намойиш ўтказмоқда.
2011 йил 11 октябр куни полиция ходими суд ҳукмига ўз муносабатини билдираëтган Тимошенкони тинчлантиришга ҳаракат қилмоқда.
Юлия Тимошенко суд ҳукми ўқилганидан кейин қизи Евгения билан бирга. Евгения онасига адвокатлик қилаëтган эди.
Тимошенко 51 ëшга тўлган 2011 йил 27 ноябрда Киевдаги қамоқхона олдида унинг тарафдори қўлида Тимошенко портрети билан.
Тимошенко 2011 йил 4 ноябр куни қамоқхона деразасидан боқмоқда.
Ройтерс ТВдан берилган санаси номаълум видео Тимошнеко бу видео ўз истакларига қарши равишда олинганини айтиб норозилик билдиргач¸ декабрда Украинада шов-шувларга сабаб бўлди.
2012 йил 27 апрелда Киевда мухолифат намойишида Тимошенко тарафдорлари катта портрет билан.
Тимошенко учта барзанги эркак қорнига урганидан кейин олинган жароҳатни кўрсатмоқда.
Литва президенти Дала Грибаускайте 2012 йил 11 май куни Харковдаги касалхонага Тимошенкони кўргани келди.
2012 йил 30 май куни Киевда ўрнатилган чодирга 100дан ортиқ одам йиғилди.
Кўплаб Европа лидерлари¸ жумладан Германия канцлери Ангела Меркел Тимошенко қамоққа ташлангани учун Евро 2012 ни бойкот қилди.
Тимошенко тарафдорлари томонидан Киевда ўрнатилган чодирда Тимошенконинг портрети Гитлер¸ Сталин¸ Беларус президенти Александр Лукашенко ва президент Виктор Янукович портретлари ëнига осиб қўйилган.
Харковдаги Тимошенко жазо муддатини ўтаëтган қамоқхона олдида Тимошенко сурати туширилган плакат. Сурат тагига "Украинага озодлик" дея ëзилган.
Европа парламенти аъзолари Ребекка Ҳармс (чапда) ва Вернер Шулц Тимошенко даволаниши учун олиб келинган касалхона ëнида оммавий ахборот воситаларига интервю бермоқда.
2012 йил 12 июн куни Тимошенко тарафдорлари унинг портрети билан.