Афғонистонда Ҳаққоний тармоғи етакчиси ўлдирилди

НАТО кучлари Афғонистоннинг шарқий қисмида уюштирган ҳаво ҳужумида Ҳаққоний жангарилар тармоғи етакчисини ўлдирганини маълум қилди.

Халқаро коалицияга кўра, Шер Муҳаммад Ҳокимий якшанба куни Логар вилоятида йўқ қилинган.

Вилоят полиция раҳбари ҳам Ҳокимий ўлимини тасдиқлар экан, ҳужум оқибатида яна тўрт киши яраланганини маълум қилди.

Маҳаллий полицияга кўра, Ҳаққоний тармоғи етакчиси йўл четига ўрнатиладиган бомбалар ясаш ва жанггарилар тайёрлаш ишлари билан шуғулланиб келган.

Покистон ҳудудида ерлашган Ҳаққоний тармоғи Толибон ва Ал Қоида гуруҳлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиши ҳамда Кобул ва унинг атроф вилоятларидаги кўплаб портлашларга масъул эканлиги айтилади.