Сурия ҳукумати қўшинлари ва президент Башар Ал-Ассад режимига қарши исёнчилар ўртасида мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Алеппони (Ҳалаб) ўз назоратига олиш учун шиддатли жанглар тўртинчи кун давом этмоқда.
Икки томон жангларда ғалабага эришганини иддао қилмоқда.
Исёнчилар шаҳарнинг жанубий қисмида жойлашган Салоҳиддин туманини ўз назоратида ушлаб турганини айтмоқда.
Бироқ ҳарбийлар ҳукумат қўшинлари туманни қайта ўз назоратига олганини иддао қилмоқда.
Президент Ал-Ассад режимининг иттифоқчиси ҳисобланган Эрон 9 август куни кечқурун Сурия можароси бўйича анжуман ўтказишни режалаган.
Мазкур анжуманда қайси давлат вакиллари иштирок этиши аниқ эмас.
Айрим кузатувчилар тадбирдан мақсад Сурияда зўравонликлар авж олаётганидан эътиборни чалғитишга уринишдан иборат деган фикрни билдирмоқда.